Бугун АПЛ 7-тур баҳсларига старт берилди. Унда “Манчестер Юнайтед” Олд Траффордда “Эвертон”ни кутиб олди. Ўйиннинг илк дақиқаларида майдон эгалари устунликни ўз қўлига олди ва бу таблода ҳам ўз натижасини кўрсатди ва мезбонлар ҳисобни очишди.

Иккинчи бўлим “қизил иблислар” ўйин темпини пасайтиришди. Мерсисайдликлар буни кечиришмади ва 2-бўлимда ҳисобни 1:1 кўринишига келтиришди. Ўйиннинг сўнги дақиқаларида VAR Минанинг гўлини ҳисобга олмади. “Манчестер Юнайтед” ўз мухлислари қаршисида очко йўқотди

“Манчестер Юнайтед” – “Эвертон” – 1:1

Голлар: Марсьял 43, – Таунсенд 65.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Линделеф, Шоу, Фред (Погба, 70), Бруну Фернандеш, Мактомини, Кавани (Роналду, 57), Марсьяль (Санчо, 57), Гринвуд.

Эвертон – Пикфорд, Годфри, Кин, Мина, Динь, Таунсенд, Аллан, Дукуре, Грэй (Доббин, 90+2), Рондон, Гордон (Дэвис, 72).

Огоҳлантириш: Гринвуд (34), Дукуре (76).