Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси электрон тизимида техник-профилактик тадбирлар амалга оширилиши муносабати билан, 2021 йилнинг 2-3 октябрь (шанба ва якшанба) кунлари эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизмати вақтинчалик кўрсатилмайди.

Давлат хизматлари агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Cевара Закированинг хабар беришича, хизматдан фойдаланиш учун 4 октябрь, душанба кунидан рўйхатдаги Давлат хизматлари марказларига ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимларига мурожаат қилиш мумкин.