Актриса ва бошловчи Феруза Норматова бугундан ҳижобга кирганини маълум қилди.

Аллоҳ насиб этиб бугундан рўмолим бошимга етиб келди. Алҳамдулиллаҳ. Мендек бир ожиз бандага Аллоҳнинг фарзини бажаришлик бугундан насиб этди. Энди мен ҳам опам ва сингилларим қаторидаман.

Мен санъатни бутунлай тарк этганим йўқ, қисман тарк этдим ҳолос. Яхши кунларингизда доим хизматингизда бўлишлик насиб этсин Иншаоллоҳ. Билиб ёки билмай дилингизни оғритган бўлсам Аллоҳ учун мени кечиринг”, — дейди Норматова.