Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова сайловчилар билан учрашиш учун Бухоро вилоятига жўнаб кетди. Ворисованинг Бухоро вилояти сайловчилар билан учрашуви Бухоро шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов очиб берди. Сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисовага берилди. Номзод сайловолди дастури билан учршув иштирокчиларини таништирди. Дастурда асосий мақсад сифатида мамлакатда ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш белгилаб олинган дастурда давлат бошқаруви, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, таълим, тиббиёт, маданият, қонун устуворлигини таъминлаш, ташқи сиёсат масалаларига доир  устувор йўналишлари белгилаб олинган.

Президентликка номзоднинг дастурида Бухоро вилоятини жадал ривожлантириш, халқнинг турмуш фаровонлигини ошириш бўйича ҳам чора-қамраб олинган.

“Асосий мақсадимиз мамлакатимизда ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этишдир… Ҳар бир оила ўзининг бирламчи ҳаётий эҳтиёжларини қондириши учун, жумладан, қулай уй-жой, узлуксиз энергия таъминоти, табиий газ ва ичимлик суви, сифатли озиқ-овқат, замонавий таълим ва малакавий тиббий хизматдан фойдаланиши учун етадиган даромад манбаига эга бўлмоғи керак. Биз аҳоли манфаатларини таъминлашга қаратилган кучли ижтимоий сиёсат юритиш тарафдоримиз.

Давлат ҳар бир инсоннинг ижтимоий хизматлардан тўла ва бепул фойдалана олишини қонунчилик даражасида ва амалда кафолатлаш учун барча чораларни кўриши зарур, деб ҳисоблаймиз. Ҳудудларнинг барқарор ривожланиши учун давлат даромадларини тенг ва адолатли тақсимлаш, ҳудудий дастурларни амалга ошириш учун давлат бюджети, бошқа ички ва ташқи манбалардан қўшимча молиявий ресурсларни сафарбар этиш лозим. Дастурда “Иқтисодий ресурслар – барча учун!” деган қатъий позициясини илгари сураман!”, – деди ХДПдан кўрсатилган номзод Мақсуда Ворисова.