Effect.uz таҳририятига Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшаган ва айни дамларда ҳибсда сақланаётган Раҳмонов Бахтиёрнинг акаси Қаҳрамон Раҳмонов мурожаат қилиб укасини ноҳақ қамашганини айтиб адолат сўрамоқда. Бу қанчалик асосли ёки йўқ? Вазиятни ўрганиш учун Effect.uz ходими Сайфулло Исахонов журналистик суриштирув олиб борди.

Сайфулло Исахонов

“Укам мол боқишга қизиққан. Россияга ҳам бориб ишлаб келган. Иш вақти давомида уч нафар ака-ука Иномжоновлар билан танишиб қолган. Орадан салгина вақт ўтиб улар укамга шериклик таклиф қилиб, унинг чорвачиликка яхши тушунишини ҳамда Россиядаги чорвага ихтисослашган бизнесни, Ўзбекистонга кўчириб келиши бўйича, молларнинг савдо-сотиғи борасида ёрдам беришини сўрайди.

Чорва моллари олиб келинганидан сўнг уларни ўтказиш яъни сотиш зиммасини олган укам моллар қатори бир қанча отларнинг ҳам пулларини Иномжоновлар билан ўзаро келишган ҳолда Учқўрғондаги Салим исмли фермерга жўнатади.  Шу билан бошқа ҳамкорлик қилмаган. Таъминотчилик касбида юраверган. Молларни қонуний тарзда тарқатган.

Салим эса укамнинг устидан Ички ишлар органларига ёзиб берган.  ИИБ  вазиятни охиригача ўрганмай туриб,  2021 йил 30 август куни ЖКнинг 221-моддаси билан укамни гумондор сифатида қамаб қўйган!”

 

Мурожаатчи мол савдоси уларга ота касб бўлганини ҳам қўшимча қилиб ўтди:

“Олдиндан мол савдоси билан шуғилланамиз. Укам шу пайтгача Салим билан Иномжоновлар ўртасида нима воқеалар бўлган бўлса, фақат гувоҳ сифатида рўйхатдан ўтган. Терговда, ҳаттоки судда. Укамнинг айби бўлса Ички ишлар нима сабабдан ўша терговлар пайтида жазоламаган? Салим ва Иномжоновлар ҳамма ишни қилишган лекин нима учун ўртада укам воситачи бўлиб қолиши керак? Турли моддалар билан айбдор қилиб ташлаш қанчалик тўғри?!” – деди мурожаатчи.

Шунингдек, Қаҳрамон Раҳмонов укаси истиқомат қиладиган хонадон ҳақида ҳам тўхталди:

“Агар улар айтаётган пулларни эҳтиёжларига сарфлаб юборганида, қурилган уйи 2013 йилдан бери чала ётмаган бўлар эди.  Дарвозалари ҳам йўқ. Ҳамма жойи очилиб ётибди.

Салим 18 та юк машинасидаги молларни сотаётганида укамни ушлаб олган экан, хўп нима учун ўша пайда тегишли жойга ёзиб бермаган? Бу ғалати ҳолат эмасми?” – дея сўзларига якун ясади Раҳмонов.

Effect.uz ҳолат юзасидан ИИВ, Бош прокуратура ва бошқа органлардан расмий изоҳ сўрайди!!!