Ўзбекистон Миллий тикланиш партиясида президентлик учун номзоди илгари сурилган Алишер Қодиров бугун қабул қилган меҳмонлари билан учрашувдан сўнг қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

Бугун Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилари миссияси раҳбари Иоган Мерфи билан самимий ва очиқ учрашув бўлди.

Бир нарса аниқ, биз ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлаб бермоқчи эмасмиз, чунки ҳаммаси очиқ. Миссияни хавотирга солаётган “босимлар” ўтмишда қолиб кетган.

Ягона ва энг мушкул мақсадимиз – сайловчини ишонтириш. Барча ишларимиз шу мақсадга йўналтирилган.

Ўзбекистонда ортга қайтмас демократик ислоҳотлар бошланган ва ислоҳотларнинг муваффақиятидан биринчи манфаатдор ўзимиздир” – дея фикр қолдирган Қодиров.