Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема “Олтин тўп”ни ютиши мумкин деб ҳисоблайди.
“Карим Бензема ушбу мавсумда “Олтин тўп”га арзийдими? Ҳа”, – дейди Дешам.
33 ёшли француз жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиБ, 9та гол ва 7та ассист қайд этди.