Бугун “Ўзбекфильм” киноконцернида таниқли француз режиссёри Люк Бессон билан ижодий учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида режиссёр ёш ижодкорларга маслаҳат берди.

Ёшларга маслаҳатим, доимо самимий бўлинг, ўзингизни алдаманг! Кинода ҳақиқатни кўрсатишга ҳаракат қилинг. Буюк асарлар энг катта ҳақиқатлар устига қурилади. Томошабинни ишонтириш учун  самимиятдан кучлироқ қурол йўқ.

Ижодкор ўзига танқидий назар билан қараши керак. Ҳикоянгиз ўзингизга қанчалик яхши туюлмасин, уни яхшилаш устида изланинг”, – дейди Бессон.

Шунингдек, Бессон кино санъатидаги тажрибасини барча билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон ҳукуматининг кинога қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолайман. Менинг юртимда ҳам давлат томонидан кино санъатига шундай кенг имкониятлар берилишини истардим”, – деб қўшимча қилди Бессон.

Эслатиб ўтамиз, Республика Президенти  ташаббуси билан қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивали 3 октябргача давом этади.