Ўзбек ва жаҳон боксининг афсоналаридан бири, “Тошкент йўлбарси” номи билан донг таратган Руфат Рисқиев бугун 72 ёшга тўлди.

Руфат Асадович Рисқиев 1949-йил 2-октябр куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон шаҳрида таваллуд топган. 1974-йилги жаҳон чемпионатида зафар қучиб, дунё биринчилигида ғалаба қозонган илк ўзбек боксчиси бўлиб тарихда қолди.

Шунингдек, Руфат Асадович 1976-йилги Олимпия ўйинлари финалчиси ҳам экани яхши маълум. 2019-йилдан эътиборан бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши иштирокчисига Руфат Рисқиев совринини топшириш жорий этилди.

Руфат Асадович ўзбек боксига тамал тошини қўйган инсонлардан бири ҳисобланади.

Ўзбек боксчиларнинг ҳозирги муваффақиятларида ҳам ушбу мутахассиснинг хизмати беқиёсдир, ўтган йили Президентимиз томонидан тақдим этилган “Дўстлик” ордени у кишининг шахсий мукофот ва совринлар коллекциясини яна биттага бойитди.