Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Кинематография агентлиги томонидан “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида бугун соат 18:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда “Бир кунлик тўй” кинокомедиясининг премьераси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, кинокартина агентлик буюртмасига биноан Spectre студияси томонидан суратга олинган. Унда асосан қаҳрамонларнинг комик саргузаштларга бой ҳаётий воқеалари кўрсатилади.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссëр Шоҳрух Расулов, постановкачи оператор Иззатилла Лутфуллаев, постановкачи рассом Акмал Саидов, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниев, муҳаррир Фурқат Усмонов.

Актёрлар Бахтиёр Турғунов, Хайрулла Саъдиев, Матёқуб Матчонов, Мухаббат Абдуллаева, Анвар Назаров, Асал Абдуллаева, Ситора Фармонова, Шоҳрух Ҳамдамов, Мухаммаджон Бобожонов, Анвар Салимов ва бошқалар.

(реклама ҳуқуқи асосида)