Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бир нечта туман ҳокимларига “ҳайфсан” интизомий жазосини қўллашга ва икки нафар ҳокимни жарима тортиш бўйича фармойиш имзолади.

Фармойишда Вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилган.

Шу муносабат билан,  Қоровулбозор тумани ҳокими А.Остонов, Вобкент тумани ҳокими Ф.Умаров, Когон тумани ҳокими М.Эсанов, Пешку тумани ҳокими В.Қаҳҳоров, Бухоро тумани ҳокими Х.Жўраевларга “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Жондор тумани ҳокими С.Ҳикматов ва Шофиркон тумани ҳокими Ш.Ҳакимовга ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима солинди. Бухоро шаҳри ҳокими Ж.Носиров қаттиқ огоҳлантирилди.

Шунингдек, Ғиждувон тумани ҳокими Ш.Ашуровга туманда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва  аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш топширилган.

Туман ва шаҳарлар ҳокимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг мазкур маълумотномасида қайд этилган камчиликларга йўл қўйган масъулларнинг фаолиятига қонунчиликда ўрнатилган тарти бда баҳо бериш вазифаси топширилган.

Ботир Зарипов ўзининг фармойишида вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимларига жорий йилнинг 20-25 сентябрь кунлари вилоятда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳафталиги деб эълон қилинишини ва ҳафталик доирасида ҳар куни соат 14:00дан соат 19:00гача фуқароларни қабул қилиш вазифасини юклади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ўзининг 2021 йил 29 сентябрь кунги фармойишида ўндан ортиқ ҳоким ўринбосарларини огоҳлантирди ва айримларига “хайфсан” интизомий жазосини қўллаган эди.