Автоблогер Бобур Ганиев Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди томонидан 41 модда (ҳакорат қилиш)га асосан 20 баравар, 194 модда бўйича 1 баравар жаримага тортилди ва унга нисбатан 195 модда(оммани ўзига қаратиш) га асосан 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Қолаверса, автоблогернинг телефонида аниқланган порнографик маълумотлар тарқатилган ёки тарқатилмаганлигини текшириш мақсадида экспертиза тайинланди.

Маълум бўлишича,  воқеа соат 23:30 атрофида туман ҳудудидаги “Фарҳод” бозори рўпарасида содир бўлган ва “Epica” автомобили тўхтатилганда йўловчи сифатида кетаётган автоблогер Бобур Ғаниев ЙПХ инспекторларини ҳақорат қилиб, жанжал кўтарган.

Шунингдек, у ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, жамоат тартибини бузган. Шундан сўнг машина ҳайдовчиси А.К. ва йўловчилари туман ички ишлар бўлимига олиб борилган.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди томонидан 41 модда (ҳакорат қилиш)га асосан 20 баравар, 194 модда бўйича 1 баравар жаримага тортилди.

Шунингдек, унга нисбатан 195 модда(оммани ўзига қаратиш) га асосан 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Қолаверса, Ганиевнинг телефонида аниқланган порнографик маълумотлар тарқатилган ёки тарқатилмаганлигини текшириш мақсадида экспертиза тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судининг қарорига кўра, “мент” деган сўз ҳақорат топилди ва жарима белгиланган.

Воқеа жойида фуқаролар оммавий тўплангани учун автоблогер Бобур Ғаниев 15 суткага қамалган. Шу билан бирга, унинг телефони аниқланган порнографик мазмундаги материаллар тарқатилган ёки йўқлигини аниқлаш учун экспертизага берилган.

30 сентябрь куни кечаси соат 23:00 лар атрофида ‘Epica’да йўловчи сифатида келаётгандим. Шунда Чилонзор тарафда йўл-патруль хизмати ходимлари бизларни тўхтатди. Тўхтатишгандан кейин ҳайдовчи билан гаплашаётган пайтда мени ҳам чақиришди. Озгина жаҳлим чиқиб тургани учун ходимларни ҳақорат қилиб қўйдим ва қонуний талабларини бажармадим. Бундан пушаймонман.

Айрим ҳамкасбларимга мурожаат қилиб, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслигини сўраб қоламан”, – дейди Бобур Ғаниев.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Effect.uz Ахборот агентлиги журналисти Акмал Эшонхонов Бобур Ғаниев иши бўйича бир неча бор видео чиқиш қилган эди.