“Барселона”ни қабул қилиб олиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатига Германия терма жамоасининг собиқ устози Йоахим Лёв ҳам қўшилди.

Mundo Deportivo порталининг хабар беришича, Каталония суперклуби президенти Жоан Лапортага ҳам германиялик мутахассис номзод маъқул келмоқда. Лёв Германия терма жамоасидан кетганидан кейин ишсиз юрибди.

Аввалроқ, “Барселона”ни жамоада ўйнаган собиқ футболчилар – Хави ёки Тьерри Анри бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Лекин собиқ юлдузлар мураббийлик ишида Йоахим Лёв билан тенглаша олмайди.