Хабарингиз бор, президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Кинематография агентлиги томонидан 28 сентябрдан буён “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтмоқда.

Бугун Алишер Навоий номидаги киносаройда “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар” киностудияси томонидан “Ҳужжатли кино кунлари” ўтказилди.

Унда Елена Кожевникова “Узбекистан. Место под солнцем”, Павел Селиннинг “Рассвет жемчужины Востока” ҳужжатли фильмлари намойиш этилди. Ижодкорлар билан давра суҳбатлари ташкил этилди.

Кинофестивалда таниқли хорижлик ижодкорлар Люк Бессон, Рандҳир Капур, Жерар Депардье, Павел Прилучний, Роб Минкофф, Равшана Куркова, Анна Гудкова, Оливер Гай-Уоткинс билан маҳорат дарслари, давра суҳбатлари ва ижодий учрашувлар бўлиб ўтди.