Аввалроқ Тошкент шаҳрида иики нафар ўсмир қизлар ўртасида жанжал содир бўлгани хақида хабар берган эдик. Ҳолатга бир-бирини ижтимоий тармоқларда ҳақорат қилиш сабаб бўлгани айтилганди.

Юнусобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ҳодиса батафсил ўрганилиб, муштлашувни содир этган  қизнинг она жаримага  тортилгани хақида хабар берди.

Қайд этилишича, тарқалган видео юзасидан Юнусобод туманихокимият қошидаги Вояга етмаганлар комиссиясига фуқаро Ш.Й онаси билан чақиртирилган. Жумладан, юз берган ҳодиса батафсил ўрганилди ва фуқаро Ш.Й нинг онасига нисбатан 47-моддага кўра чора кўрилиши айтилди.

Шунингдек, аввалроқ Биллур МФЙ раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ва Ш.Й таҳсил олувчи мактабнинг директори томонидан уйига бориб онаси ва фуқаро билан ушбу ҳолат бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган эди.