Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси доирасида мамлакатимизда бўлиб турган мазкур ташкилотнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилари миссияси раҳбари Оуэн Мерфи ва миссиянинг сиёсий масалалар бўйича мутахассиси Ингрид Госсинжер билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, партия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик жараёни билан меҳмонларни таништириб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова делегацияга ўзининг сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар билан миссия раҳбари ва аъзоларини яқиндан таништириб ўтди. Миссия раҳбари Оуэн Мерфи самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, сайловга тайёргарлик жараёнлари ҳақида илқ фикрлар билдирди ва сайловда партия ва унинг номзодига муваффақиятлар тилади.