Ўзбекистонлик ФИФА инуструктори Фарҳод Абдуллаев шу кунларда роосиялик ҳакамларга VAR бўйича семинар ўтмоқда. Унда рефери ва ассистентлар иштирок этишмоқда.

Ҳамюртимиз семинар давомида қуйидаги мавзуларда дарс ўтади:

VAR аралашиши керак бўлган вазиятлар:
– голлар;
– Ҳужумнинг якуний қисмидаги фол;
– тўпни қўл билан ўйнаш;
– жарима майдони ичидаги вазиятлар;
– тактик фоллар;
– офсайд

Семинар 6 октябрга қадар давом этади.

Маълумот ўрнида. Фарҳод Абдуллаев инструктор сифатида 5та ЖЧ ва Токио-2020 олимпиадасида иштирок этган.