Англиянинг “Вест Бромвич” клуби мухлиси 8 ҳафтага қамалди. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар берди.

Клуб мухлиси “Сток Сити”га қарши ўйиндан кейин ижтимоий тармоқ орқали ярим ҳимоячи Ромейна Сойерсани ирқчилик билан ҳақорат қилган. 50 ёшли эркак шунинг учун 8 ҳафтага қамалган. Шунингдек, у 500 фунт товон пули тўлаган.

Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Англия футбол жамоани ирқчилик билан ҳақорат қилган мухлисларга мурожаат қилганди. Шунингдек, Борис Жонсон FIFA‘ни кескин чора кўришга чақиргани ҳақида хабар берилганди.