Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Ботаника» санаториясида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Наимович Обломуродовнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Носиржон Аминов Қибрай тумани партия ташкилоти электорати, соғлиқни сақлаш муассасалари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари, худуд аҳолиси билан учрашди.

Учрашувни Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси Фурқатжон Ахмеджанов кириш сўзи билан очиб, партиянинг жамият ҳаётидаги муҳим ўрни хусусида тўхталди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили, Носиржон Аминов иштирокчиларга таништирилди.
Шундан сўнг, ишончли вакил учрашув иштирокчиларини Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Нарзулло Наимович Обломуродовнинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастурида илгари сурилган асосий еттита йўналиш ҳамда уларда назарда тутилган истиқболли вазифалар билан яқиндан таништирди.
“Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида сайловолди дастурининг бош мақсади – мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, яшил тараққиёт тамойилларини иқтисодиётнинг барча соҳаларига кенг жорий этиш орқали халқимиз ва келажак авлод учун муносиб турмуш шароитлари яратиш ҳамда фаровон жамият барпо этишдир.

Учрашувда жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён – Президент сайловида барча юртдошларимизни фаол қатнашишга, Ўзбекистон Экологик партияси номзодини тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда унга овоз беришга чақирилди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили билан учрашувлар вилоятнинг шаҳар ва туманларида давом этмоқда. Учрашув сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга керакли жавобларни олишди.