Тошкeнт шаҳар ички ишларбош бош бошқармаси Автоблогер Бобур Ганиевнинг Учтепа тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланганлиги ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 30 сентабр куни тахминан соат 23:30ларда Учтепа тумани “Фарход” бозори рўпарасида ўтказилаётган “Хавфсиз пойтахт” профилактик тадбири давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан Epika русумли давлат рақами 01 U 909 BB бўлган автомашина тўхтатилган.

Транспорт воситаси ҳайдовчиси 1993 йилда туғилган Аброр Козубаевнинг (интернет тармоғида “Аброр блогер” номи билан танилган) ҳужжатлари текширилган. Шу жараёнда Epika русумли автомашинада йўловчи сифатида ўтирган 1987 йилда туғилган Бобур Ганиев (интернет тармоғида “Автоблогер Бобур Ганиев” номи билан танилган) ЙПХ инспекторларини ҳақорат қилиб, жанжал кўтарган.

ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан жамоат тартибини бузган. Шундан сўнг транспорт воситасининг ҳайдовчиси А.Козубаев, йўловчилари Б.Ганиев ва О.Салимовлар Учтепа тумани ИИО ФМБга олиб борилган.

Ҳолат юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва текширув ўтказиш жараёнида Б.Ганиевнинг шахсий уяли телефон аппаратида порнографик мазмундаги қонунда тақиқланган видеоматериаллар ва фотосуратлар борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга тақдим этилади” – дейилади ташкилот муносабатида.