25 ёшли Германия терма жамоаси ўйинчиси “Челси” бош мураббийи Томас Тухель беш ўзгариш қилганига қарамай, яқинда бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси доирасидаги “Ювентус” (0:1)га қарши ўйинда захирада қолди.

Ҳужумчи Ромелу Лукаку Лондон клубига қайтганидан сўнг Вернер асосий таркибда атиги икки бор майдонга тушди, улардан бири Англия лига Кубоги баҳсида.

Агар Вернер мавсумнинг катта қисмини захирада ўтказса, якунда “Челси”дан кетиш вариантини кўриб чиқади.