Facebook тармоғида Ўзбекистон президентининг сохта аккаунтини рўйхатдан ўтказиб, ўзини президент Администрасияси раҳбари деб таништиргани ҳақида хабар берган шахс қўлга олинди. Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тулягановнинг хабар берди.

Маълум бўлишича, март ойида Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Facebook тармоғида Ўзбекистон президентининг сохта аккаунтини рўйхатдан ўтказиб, ўзини президент Администрасияси раҳбари деб таништирган ва у одамларга муаммоларини маълум миқдордаги пул эвазига ҳал қилишда ёрдамни таклиф қилган. Тезқор қидирув тадбирлари давомида ушбу шахс қўлга олиниб, суд қилинган.

Суд ҳукмига кўра, 39 ёшли сурхондарёлик фуқарога Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳамда интернет тармоғидан 3 йилга чеклаш жазоси тайинланган.