29 сентябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург вилоятида ўзбекистонлик қизнинг жасади топилди.

Маълум бўлишича, 13 ёшли қизнинг жасади Санкт-Петербургдаги Индустриальный кўчасида топилган.

Таъкидланишича, қиз 9 қаватдан тушиб кетган бўлиши мумкин, қиз ўтган йили ота-онаси билан бирга Россияга кўчиб ўтган. Мазкур ҳолат бўйича терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербург ўрмонларидан бирида вояга етмаган йигит ва қизнинг жасади топилган эди. Шунингдек, ушбу шаҳардан ҳожатхонадан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилганди.