Собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонс британиялик Энтони Жошуа (24-2, 22 КО) нима учун WBА, IBF, WBО ва IBО йўналишлари чемпиони Александр Усикга (19-0, 13 КО) мағлуб бўлгани   ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мураббийлар нима дейишмасин, жангнинг режаси биринчи раунддан нотўғри эди. Биринчи даврада Жошуа нотўғри ҳаракат қилди.

Ким унга биринчи раундда ўзини қандай тутиш кераклигини айтмаган бўлса, у бутун жангни барбод қилди, чунки биринчи турдан кейин у ўзини йўқотиб қўйди, чунки ишлар кутилганидек бўлмади.

Иккинчи даврада Жошуа жароҳат олди. Шундай қилиб, учинчи раундда у тикланиши керак эди. Тўртинчи раундда у, ниҳоят, мураббийлар айтганларини тушунишга муваффақ бўлди ва тўртинчи, бешинчи ва олтинчи раундларда ғалаба қозонди “, – деди Жонс.