Бугун Европа лигаси ҳамда Конференция лигасида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Дастлаб Европа лигасида “Наполи”, “Лион”; Конференция лигасида эса “Рома” ўз учрашуви ўтказди.

Италияда “Наполи” Россиянинг “Спартак Москва” клубини қабул қилди ва кутилмаганда мағлубиятга учради.

“Наполи” – “Спартак М” – 2:3

Голлар: Элмас, Осимҳен – Промес (дубль), Игнатов

Кейинги баҳс Францияда “Лион” ва “Брённбю” клублари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда Лион катта устунликка эришди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

“Лион” – “Брённбю” – 3:0

Голлар: Экемби (дубль), Ауар

Яна бир марказий баҳс Испанияда “Реал Сосьдад” ҳамда “Монако” ўртасида бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган баҳсда жамоалар муроса йўлини танлади.

“Реал Сосьдад” – “Монако” – 1:1

Гллар: Мерино – Дисаси

Конференция лигасининг бир қатор учрашувлари ҳам ўз якунига етди. “Рома” меҳмонда “Заря” устидан йирик ғалабага эришди.

Элдор Шомуродов Романинг асосий таркибдан ўрин олди. Романинг назорати остида ўтган баҳсда Рома Заряни йирик ҳисобда мағлуб қилди.

“Заря” – “Рома” – 0:3

Голлар: Эл Шаравий, Смоллинг, Абраҳам