“UzAuto Motors” бош директори Бу Андерссоннинг таъкидлашича, шаффофликни ошириш мақсадида компания молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС), шунингдек, назоратни кучайтириш ва бошқарувни ўзгартириш учун рискларни бошқаришнинг замонавий тизимига (ERM) ўтмоқда.

«Сиз сўрашингиз мумкин, менга ўхшаган йигит бу ерда нима қиляпти? Бизнинг қиладиган ишларимиз кўп. Мен харидорлар, дилерлар, етказиб берувчилар ва бош вазир ўринбосари билан гаплашдим. Мен супермен эмасман, лекин улар мендан янада сифатли маҳсулотлар, янги моделлар, жумладан, автомобиллар, қулайроқ нархларда ва энг яхши хизматларни тақдим этишимни хоҳлашяпти. Бизнинг акциядорларимиз ишлаб чиқариш ва самарадорликни оширишни хоҳлаяпти.

Бунга эришишнинг ягона йўли эса бошқарув жамоаси билан қаттиқ ишлаш ва қиймат яратишдир. Ва биз албатта шундай қиламиз», — деб айтди Бу Андерссон.