“Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибали Европа Лигаси 2-туридан ўрин олган “Спартак”га қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.

“Мен ҳеч кимдан узр сўрамоқчи эмасман, биз бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Ушбу мағлубиятдан яхшигина хулоса чиқаришимиз керак.

Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш кўп меҳнат талаб этади. Мен умидсизликка тушдим ва пушаймон бўлдим, лекин биз ўйиндан ўйинга ўсишимиз керак.

Менимча, бизнинг барча фикрларимиз аллақачон якшанба куни бўлиб ўтадиган “Фиорентина”га қарши ўйин ҳақида бўлди. Бу хато эди. Агар бошқа ўйинни ўйлаб ўйнасак, қийинчиликларга дуч келамиз.

Бу ўйин менга шахсий даражамда ҳам кўп нарсани ўргатди. Мураббийнинг ҳафсаласи пир бўлди. Ўйиндан олдин у учрашувга қандай мослашиш ҳақида гапириб берганди. Эртадан бошлаб биз “Фиорентина”га қарши тўғри муносабат билан тайёргарликни бошлашимиз керак”, – дейди Кулибали.