Роналду “Манчестер Юнайтед” билан биринчи шартномасини кийиниш хонасида ранг-баранг “Versace” свитерида имзолади.

Криштиану “Манчестер Юнайтед”га 12 қайтганидан буён биринчи марта “қизил иблислар” базасига ташриф буюрадиганида “Loewe” брендидан тикилган свитери Сульшерни диққатни тортди.

Daily Mail хабар беришича: унинг нархи 425 фунт (тахминан 42 минг рубль)ни ташкил қилади. Тўғри, ўша куни Манчестерда ҳарорат жуда иссиқ эди, шунинг учун Роналдунинг танлови ҳақида саволлар туғилди.

Криштианунинг “Манчестер Юнайтед”га борадиган йўли ҳам шундай свитердан бошланган. 2003 йил август ойида 18 ёшли португалиялик “Манчестер Юнайтед” билан Италиянинг “Versace” брендининг қора енгли узун бўйли устки кийимида шартнома имзолаш учун келди.

Шу тарзда, Роналду стадионга ташриф буюрди, базани айланиб чиқди ва жамоадошлари билан учрашиш учун ечиниш хонасига келди.

Роналдунинг кийиниши саволларни туғдирди. Одатда, янги келганлар оддийроқ кийинишарди.

“Бу йигит ким? Скоулз ва Фердинандга Роналдунинг соч турмаги ва хонасида ранг-баранг свитери ёқмаган.

“Versace” свитер – бу фақат бошланиши эди. Кийиниш хонасида Роналдунинг услуби мунтазам равишда масхара қилинарди.

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Квинтон Фортуне шундай эслади: “У фақат энг тор кийимларини кийиши мумкин эди. “Armani” ёки бошқа нарса. Эҳтимол, бу Португалияда жуда мода бўлган?”.

Роналду Рио Фердинандга: “Сизлар, мода ҳақида ҳеч нарсани тушунмайсиз, мен сизлар билан нима ҳақида гаплашсам бўлади?, – дея ёзган.

Шунинг учун португалиялик ўзини яқиндан кузатишни бошлади. Гари Невиллнинг фикрича, бу масала Криштианунинг юқори нафақат майдондаги ўйинга, балки ташқи кўринишига ҳам тегишли эди, шунинг учун у шундай кийинган ва кўзгу олдида туришни яхши кўрарди.

Аммо Невиллнинг сўзларига кўра, мазахлар Роналдуни кучлироқ қилди: “Бу жуда шафқатсиз ечиниш хонаси эди. Бундан омон қолиш учун куч керак. Бу Роналдуни шакллантирганига аниқ ишонаман”.

Криштиану ҳали ҳам “Versace” ни ҳурмат қилади.

Ҳазиллар Роналдунинг модага бўлган муносабатини ўзгартирмади. У ҳали ҳам ташқи кўринишга қаттиқ эътибор беради ва йиллар давомида ривожланиб борган.

Бундан ташқари, Криш ўзининг “CR7” брендини яратди, бренд остида кийим, пойабзал, ички кийим, кўзойнак ва атирлар сотади. Аммо у маркали кийимлардан, шу жумладан 18 ёшидаги ранг-баранг “Versace”дан воз кечмайди.