“Тоттенҳэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн Европа Конференциялар лигаси тарихида илк хет-трик қайд этган футболчига айланди. Бу ҳақда “Евро-Футбол” хабар берди.

Лондонда Конференциялар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашуви бўлиб ўтди. “Тоттенҳэм” Словениянинг “Мура” клубини қабул қилиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

“Шпорлар” сафида ҳужумчи Ҳарри Кейн 59-дақиқада Дейн Скарлетт ўрнига майдонга тушди ва 68, 76 ва 88-дақиқаларда гол урди.