Римнинг “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа Конференциялар лигасидаги “Заря”га қарши ўйин (3:0) тўғрисида фикр билдирди. Бу ҳақда “Footboob” нашри хабар берди.

Португалиялик  мутахассис Шомуродовнинг ўз даражасида ўйнай олмаганини таъкидлади.

Тезкор гол бизга ишонч бағишлади. Элдор ўз даражасидаги ўйинни кўрсата олмади. Очиқ футбол намойиш этдик. Натижа мени қониқтирди ва у доим муҳим. Гуруҳдан чиқиш учун 5–6 очко тўплаш қолади. Ўйинда ҳеч ким жароҳатланмади. Асосий футболчиларга дам беришга қарор қилдим. Кимлардир захирада, кимлардир эса Римда қолди. А Серияда ҳам ғалабаларга эришишимиз лозим”, – деди Моуриньо.