2021 йилнинг сентабр ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматларнинг INI 1,1%ни ташкил этди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 5,9%ни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,6%ни ташкил этди. Йиллик нисбатда INI ўсиш даражаси 10,8%га етди.

Таққослаш учун: 2020 йилнинг сентабр ойида товарлар ва хизматлар ой давомида ўртача 1,4%га, 2019 йилда эса 1,3%га қимматлашган. 2020 йилнинг январь-сентабрида умумий INI ўсиш даражаси 6,3%ни, ўртача ойлик ўсиш даражаси 0,7%ни, 2019 йилнинг мос даврида эса ўсиш даражаси 9,7%ни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 1,0%ни ташкил этган.

2020 йилнинг Сентабр ойида йиллик умумий ИНИ 11,7%га, 2019 йилнинг Сентабрида эса 16,0%га етган.