Бу ҳақида UFC президенти Дана Уайт маълум қилган.

Енгил вазн тоифаси жангчиси Ислам Махачев 30 октябрь куни Абу-Дабида жанг қилади. Унинг рақиби эса Дэн Хукер бўлади. Бу ҳақида ташкилот раҳбари Дана Уайт, таниқли журналист Бретт Окомотога маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ислам Махачев Рафаэль Дос-Аьносга қарши жанг қилиши керак эди. Аммо, яқиндагина бразилиялик спортчининг жанг қилма олмаслиги маълум бўлганди. Дэн Хукер эса Рафаэль Дос-Аьноснинг ўрнига жанг қилишга рози бўлди.

Дэн Хукер яқиндагина UFC 267 доирасида ўз жангини ўтказиб ғалаба қозонишга эришганди.