Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакил Рустам Холмуродов Каттақўрғон туманидаги 15-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида сайловчилар билан  учрашди.

Тадбирни O’zLiDeP Каттақўрғон туман Кенгаши раиси Рўзимурод Жўраев очиб берди.

Учрашувда Ишончли вакил сўзга  чиқиб, номзоднинг сиёсий фаолияти ҳақида гапирар экан, ўтган 5 йил давомида юртимизда таълим, тиббиёт, иқтисодиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, коммунал ва ижтимоий соҳаларда  амалга оширилган улкан ислоҳотлар бугун ўз меваларини бераётганлигини таъкидлади. Маҳалла мавқеини ошириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш борасида O’zLiDeP номзоди Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилган янгича ёндашув бугун нафақат халқимиз балки дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганлигини қайд этди.

Тадбирда сўз олганлар  бугун нафақат шаҳар  ва туман марказлари, балки чекка қишлоқ ва маҳаллаларнинг қиёфаси ўзгариши, тадбиркорликнинг ривожланиши, марказдан олис ҳудудларда ҳам ишчи ўринларининг яратилиши, давлат томонидан она ва бола ижтимоий ҳимояси, нуронийларга эътибор айнан Шавкат Мирзиёев номи билан боғлиқлигини алоҳида эътироф этишди.

Жумладан, меҳнат фахрийси Қамариддин Аҳмедов сўзга чиқиб, ўтган давр мобайнида нуронийларга алоҳида эътибор қаратилганлиги, кексаларнинг ҳар ишда маслаҳатини олиш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, ёшга доир нафақаларини нақд пулда ўз вақтида етказиш, кексалик нафақага чиқиб иш фаолиятини давом эттираётган нуронийларга ойлик маоши ва нафақа пуллари тўлиқ тўловини амалга ошириш, имтиёзли тарзда саломатлигини тиклаш учун санаторийларда дам олиш каби ислоҳатларда замирида ҳам инсонни улуғлаш каби ғоялар мужассамлигини таъкидлади.

– Мен келгуси 5 йилликда  мамлакатимиз тақдирига бефарқ эмасман, мен 24 – октябрь куни ўтказиладиган сайловда “Инсон қадри учун” овоз бераман ва барча каттақўғонликларни Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб қувватлашга чақираман,- деди Қ.Ахмедов.