Литвада бўлиб ўтаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионати финал ўйинига ҳам етиб келди. Ушбу турнирда кутилмаган натижалар қайд этилди.


Ярим финалда дастлаб Португалия ва Осиёнинг Қозоғистон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Асосий дақиқа 2:2 ҳисобида якунланди. Муросасиз кечган баҳс пенальтилар чериясигача етиб борди ва ушбу лотереяда Португалия 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, Аргентинага рақиблик қиладиган бўлди.

Иккинчи баҳсда Бразилия ҳамда Аргентина терма жамоалари куч синашди. Қизиқарли кечган ўйинда амалдаги Жаҳон чемпионлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб яна бир бор финалда ўйнайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг финал ўйини 3-октябрь куни бўлиб ўтади.