Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Фарруҳ Икромов Швецияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олганди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси уни даволаш учун Италиянинг машҳур жарроҳларидан бири Паоло Марианини жалб этган.

Футболчи Италия пойтахти Римда “Villa Stuart” клиникасида профессор Мариани томонидан операция қилинди. Маълум бўлишича, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилган ва айни пайтда ҳужумчимиз ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Бугун Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров футболчb ҳолидан хабар олиш учун касалхонага ташриф буюрди ва Фарруҳ Икромовга саломатлик тилаб, тезроқ соғайиб кетиши учун керакли ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.