Бразилия Футбол Конфедерацияси (CBF) раҳбари Рожерио Кабокло жинсий зўравонликда айбланиб, 21 ойга лавозимидан четлатилди.

Манбага кўра, қарор 27 давлат федерацияси раҳбарларидан ташкил топган CBF Бош ассамблеяси йиғилишида бир овоздан қабул қилинган. Улар 48 ёшли Кабоклонинг CBF этика қўмитаси томонидан илгари таклиф қилинган 2023-йил мартигача тўхтатилишини маъқулладилар.

Кабокло шу йилнинг июн ойида таъқибда айбланиб, ишдан тўхтатилган ва унинг ўрнига Эдналдо Родригес тайинланган.