Россиянинг С-400ларини Ҳиндистонга етказиб бериш АҚШ учун янги синов бўлади. Россиянинг бешта С-400 тизимини Ҳиндистонга ўтказиш тўғрисидаги битимни амалга ошириш Жо Байден маъмуриятининг Ҳинд-Тинч океани стратегияси учун жиддий синов бўлади, деб фикр билдирди “Politico“ журнали таҳлилчиси Пол Макли.

Экспертнинг сўзларига кўра, бу келишув Вашингтонда анчадан буён ташвиш уйғотиб келмоқда, бироқ, Ҳиндистонга режалаштирилган етказиб бериш арафасида, Оқ уй бу вазиятдан чиқиш йўлини излашга мажбур бўлади. 

Асосий муаммо Россия билан қурол-яроғ савдоси бўйича йирик битим тузган давлатларга қарши санкциялар қўллашни назарда тутувчи Америка душманларига қарши кураш тўғрисидаъги қонундадир“, – дейилади мақолада.

Стимсон марказининг катта илмий ходими ва Жанубий Осиё дастури директори Самир Лалвани Москва ва Нью-Деҳли ўртасидаги битимларга муносабат билдирди.

Бироқ, биз АҚШнинг минтақадаги асосий иттифоқчиси Ҳиндистон ҳақида гапиряпмиз ва Вашингтоннинг Москва ва Нью-Деҳли ўртасидаги битимларга муносабати бошқа давлатларга бундай шартномаларни тузишда нимани кутиш кераклигини кўрсатиб беради“, – деб ёзади муаллиф. “Бу ҳар сафар санкциялар тўлқинига сабаб бўладими? Деган савол туғилади.

Байден маъмурияти Конгресс билан бу муаммони ҳал қилишга мажбур бўлишининг яна бир сабаби шундаки, бу хавф бизнинг муносабатларимизга таъсир қилмасин. Кейинги 5-10 йил ичида”, – хулоса қилди.

2018 йилда Москва ва Нью-Деҳли 5 миллиард доллардан зиёд С-400 зенит-ракета комплексларининг бешта полк тўпламини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу битим аллақачон “Рособоронекспорт” тарихидаги энг йирик битим деб номланган.