Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда “El Nacional”.

Манбанинг ёзишича, Немис мутахассиси “Барселона“да Рональд Куман ўрнини боса оладиган номзодлар рўйхатига киритилган. Аввалроқ, нидерландиялик мураббий Испания чемпионатининг 2 -октабр куни бўлиб ўтадиган “Атлетико” билан ўйинигача ишдан бўшатилмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Клопп “Ливерпуль“ни 2015-йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошчилигида “мерсисайдликлар” Англия чемпионати, Чемпионлар лигаси ва УЕФА Суперкубоги, шунингдек клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибига айланишди.