Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик федерал хизмати директори Дмитрий Шугаев АҚШ Афғонистонда қанча қурол қолдирганини очиқлади.

Маълум бўлишича, АҚШ собиқ афғон армияси билан тузган битими туфайли “Толибон”га: 22 минг зирҳли машиналар, 358 минг қурол-яроғ, 176 артиллерия, 8 мингта юк машинаси, ҳарбий транспорт самолёти  ва 100 дан ортиқ вертолёт қолдириб кетган.

Улар тишигача қуролланган – бу қандай тугашини фақат Худо билади”, – дея хулоса қилди Шугаев.

Қайд этиш жоиз, “Толибон” ҳаракати бош котиби Забиҳуллоҳ Мухожид Кобул аэропортини АҚШ қўшинларини тарк этганини маълум қилганди.

Бугун кечаси соат 12 да охирги АҚШ қўшинлари Кобул аэропортини тарк этишди, шу сабабли Афғонистон бутунлай озод қилинди ва мустақил бўлди”, – деган эди Мухожид.