Ўзбекистонда 1 октябрдан нималар ўзгариши маълум қилинди.

– “Тонировка”га рухсатнома фақат my.gov.uz орқали берилади.

– “ЯТТ”ларга солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади.

– Ёшларга энг яхши лойиҳалар учун 54 млн сўмгача грант маблағлари берилади.

– Цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади. Aлкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айрим турларига солиқ ставкалари оширилади.

– Суд органлари фаолияти давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

– Қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган лойиҳалар давлат томонидан инфратузилмалар билан таъминланади.

– Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади.

– Экспортёр корхоналарга $5 млнгача бир марталик молиявий ресурслар тақдим этилади.

– Кўп квартирали уй-жой эксплуатациясининг кафолат муддати жорий қилинади.