Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қайта тикланган XIII Тошкент Халқаро Кинофестивали доирасида ижодий олий ўқув юртлари ректорларининг “Кино таълими соҳасида тенденциялар ва истиқболлар” мавзусида биринчи халқаро анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Халқаро анжуманда хорижий олий ўқув юртларининг ректорлари Георгий Шалуташвили, Чотонов Мамашарип Мамитович, Ҳазбулатов Андрей Равилевич, Нилай Улусой иштирок этдилар.

Анжуманининг асосий воқеаси эса меморандумларни имзолаш маросими бўлди.

Ўзбекистон кинематография агентлиги Туркиянинг “Бахчешеҳир университети”, Қирғизистоннинг “Б. Байшеналиева номидаги Қирғиз маданият ва санъат университети”, Грузиянинг “Ш. Руставели номидаги Тбилиси давлат театр ва кино университети” ҳамда Қозоғистоннинг “Қозоқ маданият илмий-тадқиқот институт”лари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон кинематографияни ривожлантириш соҳасида 4 та муҳим стратегик ҳамкорга эга бўлди.