“Ўзархив” агентлигига оид 5та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директорининг 2021 йил 21 майдаги 185-сон (рўйхат рақами 2806-1, 2021 йил 31 май), 2021 йил 21 майдаги 186-сон (рўйхат рақами 2807-1, 2021 йил 5 июнь), 2021 йил 21 июндаги  232-сон (рўйхат рақами 2615-1, 2021 йил 26 июнь), 2021 йил

6 сентябрдаги 316-сон (рўйхат рақами 897-3, 2021 йил 11 сентябрь), 2021 йил 6 сентябрдаги 317-сон (рўйхат рақами 898-3, 2021 йил 11 сентябрь) буйруқлари қабул қилиниб, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасида архив ишини ривожлантиришнинг 2021 йил 9 ойлигига мўлжалланган режаси 21 та кўрсаткичлар бўйича бажарилиб, шундан 17 та кўрсаткич бўйича ошириб бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг электрон шаклини яратиш ишлари жадаллаштирилишига эришилди ва ҳисобот даврида давлат архивларида

91 347 сақлов бирлигида қоғоз асосидаги (2020 йил 9 ойлигида 19 068 сақлов бирлигида, ўсиш суръати 222 %), 10 108 445 кадр (2020 йил 9 ойлигида 5 032 851 кадр, ўсиш суръати 171%),

243 ҳисоб бирлигида кино (2020 йил 9 ойлигида 187 ҳисоб бирлигида, ўсиш суръати 130%),

18 430 ҳисоб бирлигида сурат (2020 йил 9 ойлигида 17 798 ҳисоб бирлигида, ўсиш суръати 103%), 237 ҳисоб бирлигида овозли (2020 йил 9 ойлигида 232 ҳисоб бирлигида, ўсиш суръати 102%) ҳужжатларнинг электрон нусхалари яратилди.