Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Кинематография агентлиги томонидан Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бугун Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида турк киноижодкорлари билан ижодий кеча ташкил этилди. Бу ҳақида Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу кечада таниқли турк киноюлдузлари Ўзжан Дениз, Мелиса Памук, Сезан Зенген, Дилан Дениз каби туркиялик актёрлар иштирок этишди. Ташриф буюрган меҳмонларга ўзбек ва турк маданияти акс этган концерт дастури тақдим этилди.

Ижодий кеча «Жаҳон мамлакатлари киноси кунлари» доирасида ташкил этилган бўлиб, фестиваль доирасида яна Россия, Хиндистон каби бир нечта давлатларнинг ҳам кино кунларига старт берилди.