Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қайта тикланган ва Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида “Туркия кино кунлари” ҳам бўлиб ўтмоқда.

Халқаро анжуманлар саройида 2 октябрга қадар турк бадиий фильмларининг бепул намойишлари бўлиб ўтади.

Маълумот учун, кинофестивалга таниқли турк киноюлдузлари Ўзжан Дениз, Мелиса Памук, Сезан Зенген, Дилан Дениз ва бошқалар ташриф буюрган. Дастурдан туркиялик ижодкорлар томонидан маҳорат дарслари, давра суҳбатлари  ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивали 3 октябргача давом этади.