Афсонавий боксчи Майк Тайсон Александр Усик ва Энтони Жошуа ўртасидаги жанг ҳақида фикр билдирди ва ўзини бу икки боксчи билан солиштираётганларга жавоб берди.

“Жошуа ва Усик ўртасидаги жанги томоша қилдим. Балки, бу уларнинг энг яхши жанги эмасдир. Лекин, шундай жангдан сўнг сизлар ростдан ҳам Усик ва Жошуа мени энг зўр давримдаги формамда енгиб қўйишига ишоняпсизми?”, -деб ёзади Майк Тайсон.

Эслатиб ўтамиз, Александр Усик бир неча кун олдин Энтони Жошуани очколар ҳисобига мағлуб қилиб, супероғир вазн тоифасида янги чемпионга айланганди.