Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудларининг бири бўлган Қораўзак туманида такрорланмас архитектуравий дизайнга эга янги ва замонавий Давлат хизматлари маркази биноси  қад ростлади. Бу ҳақида бошқарма ахборот хизмати хабар берди.

Марказ биносининг тантанали очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари А.Давлетов, Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи М.Абдижалиев, туман ҳокими У.Утамбетов, адлия бўлими вакиллари, давлат ва жамоатчилик ташкилотлари ходимлари, меҳнат фаҳрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Давлат хизматлари марказининг замонавий биноси барча учун қулай бўлди, – дейди туман ДХМ бўлим бошлиғи Алишер Досымбетов. – Чунки аввалги марказ биносига фуқароларнинг қатнови ноқулай эди. Тантанали очилган янги биномиз эса туман марказида барча учун қулай жойда жойлашган.

Шунингдек, марказ биносида туман Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси ва ФҲДЁ бўлими жойлашган.

Марказнинг янги биносининг очилишининг илк кунида тумандаги намунали ва ёш оилаларнинг бири Халмуратовлар оиласи қонуний никоҳдан ўтишди. Улар учун бу кун эсда қоларли кувончли кун бўлди. Оила қуришдек инсон ҳаётидаги енг қувончли дамларини мана шундай кўркам биноларда илк бор қонуний қайд эттириши ҳам катта бахт аслида.

Давлат хизматлари марказларида яратилган бундай шароитлар фуқароларнинг вақтини тежаш билан бир навбатда, давлат хизматларидан тез ва қулай фойдаланиш имкониятини беради.