Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивали давомида дунёга машҳур кўплаб ижодкорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Бугун, 30 сентябрь куни “Ўзбекфильм” киноконцернида анимация соҳасига қизиққан ёшлар учун “Қирол шер” мультфильми муаллифи Роб Минкофф билан учрашув ташкил этилди.

Тошкент Халқаро кинофестивалининг фахрий меҳмони ташриф давомида ўз тажрибаларини ёшлар билан ўртоқлашди.

Роб Минкофф “Стюарт Литтл”, “Стюарт Литтл 2”, “Mr.Peabody & Sherman” каби фильмларнинг ҳам муаллифи.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивали 3 октябргача давом этади.