Ўзбекистон Республикаси Сенат Раиси Танзила Нарбаева Давлат бюджетининг 2021 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича мулоҳазаларини билдирди.

Маҳаллий бюджетларда шаклланган қўшимча манбалардан фойдаланишда қатор камчиликларга йўл қўйилмоқда. Ушбу маблағларни ишлатишда маҳаллий Кенгашлар ҳал қилувчи вазифани бажаради.

Бироқ улар бунга талаб даражасида қарамаяпти. Биргина Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Миришкор, Касби, Чироқчи туманлари ва Қарши шаҳрида маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилинмасдан, депутатларнинг рухсатисиз 10 млрд сўмга яқин маблағ ишлатиб юборилган“, – деди  Танзила Норбоева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг ҳисоботи Сенатда танқидий муҳокама қилинганди.