Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг танбеҳидан бир ой ўтиб ишдан олинди. Ўрнида янги раҳбар иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизматининг расмий сайтида маълумот берилди.

Қайд этилишича, вилоятда ИИБ ахборот хизмати раҳбари сифатида айни кунга қадар вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати раҳбари вазифасида ишлаб келган Жавлон Бахтиев иш бошлаган.