Дунё олимларининг якуний хулосалари шундай: ҳар қандай юқумли касаликлардан  фақатгина  вакцинация – яъни эмланиш орқалигина халос бўлиш мумкин. ЖССТ томонидан берилган маълумотга кўра бугун дунё миқёсида 40дан ортиқ юқумли касалликларга нисбатан иммунизация воситалари орқали курашиш йўли билан юқори натижаларга эришилмоқда.

Бу борада илк бор 2019 йилда Хитой давлатининг Ухань шаҳрида қайд этилиб, қисқа фурсатда  барча қитъаларга ёйилиб, пандемия даражасига кўтарилган Covid инпекциясини ҳам енгиш учун нималар қилинмади. Провардида унга қарши ишлаб чиқарилган вакциналар билан эмлаш орқалигина шаштини пасайтиришга муваффақ бўлинди.

Маълумки, Ўзбекистонда аҳоли сиҳат-саломатлигини асраш, четдан юқумли касаликларни кириб келиши, тарқалишини олдини олиш борасида кенг кўламда ишлар олиб бориляпти. Ҳар йили 16 ёшгача бўлган болаларда миллий эмлаш календари асосида  дифтерия, шол, кўкйўтал, қоқшол, вирусли гепатит В, қизамиқ, эпидпаротит, қизилча, хиб инфекцияси, пневмококк, сил ва ротавирусли инфекция каби  12 турдаги бошқарилувчи юқумли касалликларга  қарши давлат бюджети ҳисобидан  бепул  вакцинация тадбирлари  амалга оширилмоқда.

Шунингдек, 2019 йилнинг ноябрь ойидан 9 ёшли, 2010 йилда туғилган  қизлардаги папиллома вирусига қарши вакцина билан эмлаш тадбирлари амалга тадбиқ этилиши ҳам бу борада қўйилган муҳим қадам бўлди. Шу ўринда бу касаллик ҳақида маълумотга эга бўлмаган инсонларга қисқача тушунча бериб кетсак.

Бу дунёда энг кўп тарқалган вируслардан ҳисобланади. Унинг 190 хилдан  ортиқ турлари мавжуд. Уларнинг 13 таси саротон касалини ривожланишига олиб келади. Агар ўз вақтида вакцинация жараёнлари амалга оширилмаса, 16 ва 18 типлари бачадон бўйи саратонини келтириб чиқариши исботланган.

БЖССТ томонидан қайд этилишича инсонлардаги носоғлом турмуш тарзи, озиқ-овқат маҳсулотларини етишмовчилиги, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, яшаш шароитнинг абгорлиги сабаб аҳолида иммун тизим пасайиб боради. Натижада улар юқумли касалликларга тез чалинувчан бўлиб қолади.

Шу боис ҳам бугунги кунга келиб  ер юзининг 70 фоизга яқин аҳолиси папиллома вируси билан  зарарланган. Юрт келажаги, бўлғуси оналаримиз–қизларимизни ана шундай дардга чалинишидан  химоя қилишнинг ягона йўли- бу  эмлашдир.

Жорий йилнинг 1 октябридан 31 октябригача мамлактимизда 2012 йилда туғилган, 9 ёшли қизларни инсондаги  папиллома вирусига қарши  вакцина билан эмлаш ойлиги ўтказилади. Ана шу муносабат билан вилоят СЭО ва ЖСБ ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари томонидан бу муҳим тадбирга пухта тайёргарлик кўрилди, семинарлар ташкил этилди.

Шундай экан, фарзандларингизнинг соғлиги, бахтли келажагини ўйлаган ҳолда вилоятимиздаги УАШ, ҚВПларда амалга ошириладиган эмлаш ойлигида қизларингизни фаол иштирокини таъминлабгина қолмасдан, эмлаш ойлигининг маҳаллангиз ва иш жойингиздаги тарғиботини янада жонлантиришга муносиб ҳиссангизни қўшасиз денган умиддамиз.

Музаффар Алимов

Наманган вилояти СЭО ва ЖСБ иммунопрофилактика бўлими мутахассиси.